Эмери Ляказеттни ПСЖ сафида кўрмоқчи бўлган
- 21-октябр 2018, 15:30
- Bahodir
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери ПСЖ да ишлаб юрган пайтларидаёқ ўша вақтларда "Лион" вакили бўлган Александр Ляказеттни ўз жамоасида кўришни истаганини маълум қилди.
- ПСЖ бошқарувига келган вақтимда биз Ляказеттни Парижга олиб келиш ҳақида кўп бош қотирганмиз. Бироқ у "Лион" сафида ўйнарди ва ПСЖ га ушбу жамоадан қайсидир футболчини жалб этиш жуда мушкул эди, - дейди испаниялик мутахассис Sky Sports га берган интервьюсида.
Қайд этиш лозим, Ляказетт айни пайтда лондонликларнинг асосий ҳужумчиларидан бири саналади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ