
Эдерсон Бразилия терма жамоасидаги Алиссон билан рақобати ҳақида айтиб ўтди
- 10-октябр 2018, 17:20
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" клуби дарвозабони Эдерсон Алиссон билан Бразлия терма жамоасининг асосий таркиби учун кураш ҳақида айтиб ўтди.
- Ўртамизда жуда кўп ўхшашликлар бор. Алиссон "Ливерпуль"да ажойиб мавсум ўтказмоқда.
Тан олиш лозим, терма жамоада у мендан бир қадам олдиндадир, шу сабабдан ҳам у ЖЧ-2018да Бразилиянинг асосий таркибида тўп тепди.
Термада фаолият олиб бораётган ҳар бир футболчидан жуда кўп нарса талаб қилинади. Алиссон "қизиллар" таркибини кучайтирганда у билан суҳбатлашгандим. Биз яхши дўстона алоқаларга эгамиз, - дея Эдерсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ