Диего Годин "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди
- 9-август 2018, 17:07
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги нашрнинг ёзишича гарчи МЮ 32 ёшли уругвайлик футболчи учун йилига 9 миллион евро маош таклиф қилган бўлсада, у “матрасчилар” сафида қолишга қарор қилган.
Таъкидлаш лозимки, "Манчестер Юнайтед" Годин учун “Атлетико”га унинг шартномасида кўрсатилган 30 миллион евролик товон пулини тўлашга ҳам рози эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ