
Чорак финалда ўзбек дербиси бўлиб ўтади
- 24-январ 2019, 10:40
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги турнирда истеъдодли теннисчимиздан Олимжон Набиев ва Марк Тряшкин чорак финалга чиқди.
Олимжон мусобақанинг иккинчи даврасида қозоғистонлик Данил Озернойини ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида енгди.
Яна бир вакилимиз Марк Тряшкин эса россиялик Богдан Селезневни устидан 6:2, 6:3 ҳисобида устун келди. Энди чорак финалда ўзбек дербиси – Олимжон ва Марк ўртасидаги беллашувга гувоҳ бўламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ