Бокс: Миразизбек Мирзаҳалилов иорданиялик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади
- 27-август 2018, 17:44
- Bahodir
- 0
- Осиё Ўйинлари
Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг бугунги кунги беллашувларида ҳам вакилларимиз ғалабали юришларини давом эттиришмоқда.
Хусусан, 56 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов 1/8 финал босқичида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли ўтган жанг эса Миразизбекнинг фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиш лозим, бундан олдинроқ ҳамюртларимизда Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоровлар ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ