
Айни дамда “Ренн” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ПСЖ собиқ ярим ҳимоячиси Хотам Бен Арфа Париж клубини судга бермоқчи.
Goal.com сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчи ПСЖдан 7-8 миллион евро товон пули ундирмоқчи. Бунга Бен Арфанинг 2017/18 йилги мавсумда бирорта ҳам ўйинда иштирок этмагани асос бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бен Арфа ПСЖ сафида 2016-2018 йилларда тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ