"Арсенал" Тула - "Анжи" 2:0 (видео)
- 10-ноябр 2018, 08:11
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Кеча Россия премьер-лигаси 14-туридан ўрин олган "Арсенал" Тула ҳамда "Анжи" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Туладаги "Арсенал" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Зелимхан Бакаев ва Сергей Ткачевлар муаллифлик қилишди.
Доғистонликлар сафида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов 69-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ