Андер Эррера МЮ билан 3 йиллик шартнома имзолайди
- 20-феврал 2019, 15:38
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера "Манчестер Юнайтед" билан ҳамкорликни давом эттириш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 29 ёшли футболчи МЮ билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Янги келишувга кўра эса унинг маоши ҳафтасига 115 минг еврога етади.
Маълумот учун, Эррера жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунига қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ