
6 та гол урилган ўйинда "Интер" "Торино"дан устун келди. Лукакудан дубль (видео)
- 23-ноябр 2020, 00:22
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 8-турида “Интер” ўз майдонида “Торино”ни қабул қилди.
Миландаги беллашув голлар шоусига айланиб кетди. 6 та гол урилган ўйин 4:2 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида голларни Алексис Санчес (64'), Ромелу Лукаку (67', 84') ва Лаутаро Мартинес (90') киритди. Меҳмонларнинг икки голига Симоне Заза (45') ва Кристиан Ансальди (62') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ