
07.12.2014 21:00

Стадион: Вилла Парк
Бош ҳакам: Craig Pawson
Учрашув якунига етди. "Пахтакор" Черан томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни мағлуб этиб, Суперкубок ғолибига айланди.
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
"Аждарлар" таркибида Нуруллоев ўрнига Алиқулов майдонга тушди.
Бахром Абдурахимовга нисбатан ўйин қоидасини бузган Ҳамробеков сариқ карточка билан жазоланди.
Турғунбоевнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Сардор Собирхўжаев ўрнига Оливер Шаркич, Сардор Рашидов ўрнига эса Ҳожимат Эркинов майдонга тушди.
"Насаф" таркибида ўзгариш: Соловёв ўрнига Холмуродов, Станоевич ўрнига Абдураҳимов майдонга тушди.
Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
"Пахтакор"да ажойиб вазият вужудга келаётганди.Бироқ Умиджон Эргашев сўнгги паллада тўпга чиқиб келиб, вазиятни бартараф этди.
Қувватовга сариқ карточка кўрсатилди.
"Насаф"да ажойиб имконият вужудга келди. У жарима майдони марказига узатма амалга оширди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтарди.
Алибоев Акмал Мозговойга нисбатан қўпол ўйнади.
Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Норчаевда ажойиб имконият вужудга келди, бироқ сўнгги паллада унинг ўзи вазиятни бартараф этди.
Нуруллоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Норчаев жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
ГОООООООООЛ! Черан қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллаб қўйган ҳолда, учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда ҳозирча позицион ҳужумлар туфали вужудга келган вазиятлар гувоҳи бўлмадик.
УХХХХ! Шароф Муҳиддиновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Норчаевга нисбатан ўйин қоидасини бузган Алибоев сариқ карточка билан жазоланди.
Ҳакам Турғунбоевни ҳужумда ўйин қоидасини бузди, деб топди.
Қанотдан узатилган тўпни Санжар Қувватов эгаллаб олди.
Станоевич майдон марказида жароҳат олиб ётибди.
Иван Соловёвнинг жарима майдонида ичида туриб йўллаган кучли зарбаси дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди.
Иккинчи бўлимга старт берилди.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
Суюнов ўрнига Қувватов майдонга тушди.
Ҳусайн Норчаев "Пахтакор" ҳимоячисининг хатосидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ дарвозабон Элдор Суюнов тўпни биринчи чиқиб, вазиятни бартараф этди.
"Пахтакор" ҳимоя чизиғида тўпни эгаллаб турибди.
Станоевичнинг юқоридан берган узатмасини Суюнов эгаллаб олди.
Рашидовнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Нуруллоев ажойиб тарзда тўпни тўхтатиб олди, аммо унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
Рашидов бурчак зарбасини амалга ошириб берди, аммо "Насаф" ҳимоячилари ишончли ўйнади.
Азиз Турғунбоев ҳимоячиларни ортда қолдириб, ўткир бурчак остидан кучли зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида.
УХХХХХХХ! Чераннинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Пахтакор" қанотга яқин ҳудуддан жарима зарбаси тепади.
"Пахтакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Алибоевнинг узатмасидан Умиджон Эргашев тўпни эгаллаб олди.
Устунлик "Пахтакор" томонга ўтди. Қанотлардан "шерлар" фаол тарзда ҳужумга ўтяпти.
"Пахтакор" футболчиси узун пас орқали ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, бироқ "Насаф" дарвозабони Эргашев тўпни эгаллаб олди.
Станоевич рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
"Шерлар" майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
Сайфиев қочиб кетаётган Саитовни қўл билан ушлаб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.
УХХХХХХ! "Насаф"да ажойиб имконият вужудга келди. Станоевич тиззаси билан бўш қолган дарвозани ишғол этишга уриниб кўрди, аммо ноаниқ.
"Насаф" ҳужумга ўтаётган бир пайтда Алижонов ҳужумни бартараф этди.
"Шерлар" ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
Жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти. Ўйин майдон марказида кечмоқда.
"Шерлар" ҳимоясида палашартишлик вужудга келди.
Норчаев яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ сўнгги паллада "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни узоқлаштирди. "Насаф" бурчак зарбаси тепади.
Илк дақиқалардан "Насаф" олдинга ўтди. Бироқ "шерлар" ҳимояда ишончли ўйнади
Ҳакам ҳуштаги янгради. Учрашувга старт берилди.
Мадҳия янгради. Ўйин учун ҳамма нарса шай ҳолатда.
Иккала жамоа ҳам учрашувга тайёр. Айни вақтда улар майдонга чиқиб келишмоқда.
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Яйпандаги "Ўзбекистон" аренаси Суперкубок баҳсига тайёр. Биз "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашувдан матнли трансляциясини тақдим этамиз.