
08.02.2014 20:00

Стадион: Стадион Святой Марии
Бош ҳакам: Craig Pawson
Учрашув якунланди. "Насаф" қийин ғалабага эришди.
Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сўнгги дақиқаларни "аждарлар" тўлиқ ҳимояда ўтказмоқда.
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди.
Нуруллоев ва Станоевич ўрнига Турдалиев ҳамда Комилов ўйинга қўшилди.
Калудерович ҳужумни кутилганидек якунлай олмади.
Григалашвилининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
Жамшид Ҳасанов ўз ўрнини Беҳруз Саъдиллоевга бўшатиб берди.
Бозоров ўз ўрнини Ғолиб Ғайбуллаевга бўшатиб берди.
Ўйин темпи бироз пасайди.
Ислом Тўхтаъўжаев огоҳлантирилди.
Ойбек Бозоровга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бердиев шогирдлари позицион ҳужум уюштирмоқда. Меҳмонлар ўз омадини қарши ҳужумдан излаяпти.
"Қизилқум"нинг навбатдаги уриниши бесамар якунланди.
Саитовнинг олис, Бозоровнинг яқин масофадан берган аниқ зарбасини Нестеров қайтарди.
Ойбек Бозоровнинг ақл билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Нарзуллаевга нисбатан жиддий қоида бузилди. Дониёр билан ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади!
Норчаев ва Абдураҳимов ўрнига Калудерович ҳамда Нарзуллаев майдонга тушди.
"Қизилқум"нинг эрта прессинги рақибни саросимага солиб қўймоқда.
Акмал Мозговойнинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қайтарди.
Норчаев жаомаси ҳужумини барбод қилди.
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибидан устун келган Алиқулов берган пасга Нуруллоев ета олмади.
Ҳусниддин Алиқуловга сариқ карточка кўрсатилди.
Ўйин анча асабий ва кескин курашларга бой тарзда кечмоқда.
"Насаф"нинг ҳужуми Марко томонидан ишлатилган қўполлик натижасида эрта якунланди.
Марко Станоевичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
Голдан "иштаҳаси очилган" навоийликлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.
ГОООООООООЛ! "Қизилқум" ҳисобни қисқартирди!
Элгужа Григалашвилининг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
Жарима майдонига оширилган тўпга Норчаев базўр етиб келди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.
"Аждарлар" иккинчи таймда ҳам биринчи бўлиб тўп назоратига эътибор қаратди.
Иккинчи бўлимга старт берилди!
Танаффус!
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Бўлим сўнгида меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.
Григалашвили тўпни тўхтата олмади. Эргашев эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
Станоевич ва Нуруллоев бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди. Натижада, "Насаф" тўп йўқотди.
"Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми Тўхтахўжаевнинг ноаниқ паси туфайли ўз якунига етмай қолди.
Кенжабоев жарима майдони ичида тўпга мослаша олмади ва зарба беришга кечикди.
Ҳамиджон Актамов 1-таймдаёқ ўзгаришга қўл урди: Мате Ватсадзе ўрнига Жасшид Ҳасанов ўйинга қўшилди.
Акмал Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Актамов шогирдлари позицион ҳужумлар билан олдинга ўтмоқда.
Ислом Кенжабоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
"Қизилқум" ҳужумга ўтмоқда. Бироқ уларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти.
Марказда Тўхтахўжаев бироз қалтис ҳаракат қилди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Алиқулов дарвозага аниқ йўллади.
Шерзод Насруллаев ўз қанотини ёндириб ташламоқда.
Сухроб Нуруллоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.
Салим Мустафоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
Нуруллоев рақибига нисбатан қоида бузди. Григалашвилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўзи учун қадрли стадионга қайтган Кенжабоев техник ҳаракатлар билан қолганлардан ажралиб турибди.
Жарима майдони ичида Григалашвили тўпни қўли билан дарвозага киритди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди ва голни бекор қилди.
ГОООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очди!
Марко Станоевичнинг стандартдан берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
Чап қанотда катта тезлик олган Насруллаев тўпни марказга оширди. Норчаевнинг зарбаси эса тўсиндан қайтди. Мозговойнинг такрори уриниши ҳам ноаниқ.
Навоийликлар ташаббусни рақибдан тортиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Муҳсин Убайдуллаевнинг узатмасига аниқлик етишмади.
Мате Ватсадзенинг зарбаси ноаниқ кетди.
Мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратига урғу бермоқда.
Ўйин бошланди!
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!