Стадион: Стэмфорд Бридж
Бош ҳакам: Howard Webb
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
Музаффаровнинг узатмасидан сўнг Эргашев тўпни қайтариб юборди. Яна бир "Турон" футболчисининг зарбаси эса ноаниқ.
Майдон маркаазида жиддий тўқнашув. Шифокорлар зудлик билан майдонга тушди.
ГООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни 0-2 кўринишига келтириб қўйди.
"Турон" ҳавфли ҳужум уюштирди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.
"Насаф" майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди.
"Турон" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда
Майдон марказида Мозгавойга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
Майдон марказида тўқнашув бўлди, аммо Бахром Абдураимов ўрнидан турди.
Майдонда ўзгариш. Фозил Мусаев ўрнига Суннатилла Эрматов, Сардор Абдураимов ўрнига эса Ким Бойонг майдонга тушди.
Шерзод Нуруллоев жарима майдончаси ичига кириб борди, аммо дарвоза томон зарба йўллашнинг имкони бўлмади.
"Насаф" футболчилари кенг майдон бўйлаб тўпни бир-бирига узатмоқда ва ҳозирча олдинга ўтишга шошилмаяпти.
"Аждарлар"майдон марказида кучли прессинг ташкил қилиб, рақибни жарима майдончасига яқинланишига йўл қўймаяпти.
Яйпанликлар кескин вазиятлар яратмоқда, аммо зарба беришнинг иложи бўлмаяпти.
Бахром Абдураҳимовнинг қанотдан ёриб кириб, йўллаган зарбасидан сўнг Зиёвутдинов тўпни эгаллаб олди.
"Аждарлар"да яхши вазият вужудга келган эди, аммо Насруллаевнинг ноаниқ узатмасидан сўнг ҳужум якунланди.
"Турон" жамоаси футболчиси қанотдан олдинга ўтаётган бир пайтда Шерзод Насруллаев рақибни зарарсизлантирди.
Ҳакам хуштаги чалинди ва иккинчи бўлим старт олди.
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиши учун ҳамма нарса шай ҳолатда.
Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча "аждарлар" кичик ҳисобда олдинда бормоқда.
Комилов бўлим сўнгида ҳисобни 0-2 кўринишига келтириб қўйиши мумкин эди, аммо дарвозабон ўз ўрнида.
Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
Иккала жамоадан биттадан футболчи жароҳат олиб, майдон марказида ётибди.
"Турон" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг Умиджон Эргашев тўпни эгаллаб олди.
Мезбонлар устунликни тўлиқ ўз қўлига олди. "Насаф" эса ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда.
"Турон" футболчиси Тошмирзаев қанотда фаол ҳаракат қилди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
"Турон" жамоаси жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
ГОООООООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов "Насаф"ни олдинга олиб чиқмоқда.
"Насаф" рақиб жарима майдончаси атрофида ҳавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ иш зарбагача бормади.
"Турон" клуби позицион ҳужумга ўтмоқда, аммо қаршиликлар яхши ҳимояланмоқда
"Турон" футболчилари ҳужумга ўтди, аммо зарба бироз ноаниқ
Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Айни дамда "Турон - "Насаф" ўйинига старт берилди.