"Sherif" o‘z maydonida "Inter"ga mag‘lub bo‘ldi. Yaxshiboev 81 daqiqa harakat qildi

  • 4 noyabr, 2021, 02:49
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Evropa Chempionlar ligasi 4-turidan o‘rin olgan "Sherif" - "Inter" uchrashuvi yakuniga etdi. Mazkur o‘yinda maydon egalari yirik 1:3 hisobida imkoniyatni boy berdi. 

O‘yinning 54-daqiqasida Brozovich hisobni ochgan bo‘lsa, 66-daqiqada Shkrinyar oradagi farqni ikkitaga etkazib qo‘ydi. 83-daqiqada zaxiradan maydonga tushgan Sanches ham gol urishga muvaffaq bo‘ldi. Bahs yakunlanishi arafasida Traore hisobni biroz qisqartirdi. 

Ushbu natijadan so‘ng "neradzurrilar" ochkolari sonini ettitaga etkazib olib, o‘z guruhida 2-o‘ringa ko‘tarilib oldi. 6 ochkosi bor "Sherif" ayni damda "D" guruhida uchinchi pog‘onadan joy olgan. 



  • 90+3'

    Учрашув якунига етди. "Шериф" ўз майдонида "Интер"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

    Tecno
  • 90+2'

    Траоре орадаги фарқни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Артуро Видаль ўйин қоидаси бузди. 

  • 83'

    Голдан бироз аввал Яхшибоев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кестон Жульер ўйинни давом эттиради. 

  • 83'

    Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Санчес ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

  • 82'

    Санчес Лаутаро Мартинес ўрнига, Корреа Жеко ўрнига майдонга тушди. 

  • 79'

    Аниқ зарбалар бўйича кўрсаткич 1:6. "Интер" бу борада ҳам олдинда. 

  • 76'

    "Интер" майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди 

  • 73'

    "Шериф" таркибида ўзгариш. Димитриос Коловос ўрнига Бруно майдонга тушди. 

  • 70'

    Лаутаро Мартинеснинг кучсиз зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 67'

    Милан Шкриньяр сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 66'

    Милан Шкриньяр орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 65'

    Иван Перишич Федерико Димарко ўрнига майдонга тушди. 

  • 62'

    Димитриос Коловос сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 59'

    Франк Кастаньеданинг ажойиб зарбасидан сўнг Самир Ханданович тўпни қайтариб юборди. 

  • 57'

    Франк Кастаньеда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 54'

    Марцело Брозович ўзининг кучли зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

  • 50'

    Артуро Видальнинг узатмасидан сўнг яна ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди. 

  • 47'

    Федерико Димарко бурчак тўпини амалга ошириб берди. "Шериф" ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасидан узоқлаштирди 

  • 45'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

  • 43'

    Дармиан сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 40'

    Лаутаро Мартинеснинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. 

  • 38'

    "Интер" тўлиқлигича ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 35'

    Эдмунд Аддо Лаутарога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 34'

    Эдин Жеко шеригининг узатмасидан сўнг яхши имкониятга эга бўлди ва зарба йўллади. "Шериф" дарвозабонидан ажойиб сейв.  

  • 32'

    Димарко шериги узатган тўпга етиб бора олмади. 

  • 30'

    Маттео Дармиан жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. бироқ бироз ноаниқ. 

  • 28'

    "Интер" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 26'

    "Интер" "Шериф"дан майдон марказида тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтишга ҳозирланмоқда. 

  • 23'

    Видаль майдон марказида Тилльга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 21'

    "Интер "майдон марказида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

  • 18'

    Бурчак тўпидан сўнг Жеко бош билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ. 

  • 18'

    Федерико Димарконинг стандарт вазиятдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 15'

    Лаутаро қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган узатмадан сўнг зарба йўллади. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 13'

    Марцело Брозович жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Бироқ ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 12'

    "Интер" фаол тарзда ҳужумга ўтмоқда ва тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 9'

    "Интер"да яхши имконият вужудга келди. Жеко жарима майдони ичида тўпн шеригларига узатди, бироқ ҳужум марказида пайдо бўлган Видаль зарба йўллай олмади. 

  • 7'

    "Интер" футболчиси қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 5'

    Яхшибоевнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. "Шериф" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 2'

    "Шериф" ҳимоядан чиқаётган "Интер"ни кучли прессинг билан қарши олмоқда. 

  • 0'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда. 

  • 0'

    Бироздан сўнг ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Шериф" - "Интер" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг! 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!