
2 tadan penalti va qizil kartochka - "Bunyodkor" qo‘shimcha daqiqalarda urilgan gollar evaziga g‘alabani ilib ketdi
O‘zbekiston Superligasi 23-turi doirasidagi "Bunyodkor" - "Turon" qarama-qarshiligi yakuniga etdi. Unda maydon egalari 3:1 hisobida zafar quchdi.
Bosh hakam ikki bor penalti belgiladi. Ulardan birinchisini Xurshid G‘iyosov darvozaga aniq yo‘llagan bo‘lsa, ikkinchisidan Humoyun Murtazoev unumli foydalandi. Asosiy vaqtga qo‘shib berilgan daqiqalarda dastlab, Umarali Rahmonaliev jamoasini hisobda oldinga olib chiqqan bo‘lsa, Nurillo To‘xtasinov 3-golga mualliflik qildi.
Shu tariqa, "qaldirg‘ochlar" ochkolari sonini 36 taga etkazib oldi va 5-pog‘onaga ko‘tarildi. So‘nggi o‘rindagi "Turon" 13 ochko to‘plagan.
- 90+7'
Учрашув якунланди. "Бунёдкор" ўз майдонида қийин ғалабани қўлга киритди.
- 90+6'
ГОООООООООООООЛ! "Бунёдкор" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди!
Тўхтасиновнинг ўткир бурчакдан берган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.
- 90+5'
Касиминин йўллаган зарбадан кейин ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.
- 90+3'
ГОООООООООООЛ! "Бунёдкор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Тўхтасиновнинг узатмасидан сўнг Умарали Раҳмоналиев жарима майдони ташқарисидан гол урди.
- 90+2'
Тўхтасинов жарима майдони ичида зарба йўллашга кечикди. Натижада, ортдан етиб келган ҳимоячи хавфни бартараф этди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди.
- 90'
Фозил Мусаевнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 89'
Ўзгариш. Сардор Абдураимов - Асилбек Қаюмов.
- 88'
Муртазоевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Ягудин тўпга эга чиқди.
- 86'
"Бунёдкор"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди. Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 84'
Муртазоевнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни Авазбек Ўлмасалиев қайтарди. Ҳимоячидан сейв!
- 83'
Суҳроб Иззатов ўз ўрнини Улуғбек Абдуллаевга бўшатиб берди.
- 81'
"Турон" таркибида ҳам йўқотиш. Даян Поневич иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.
- 79'
Голдан кейин "иштаҳаси очилган" меҳмонлар ҳужумкорликни давом эттирмоқда.
- 77'
ГООООООООООООЛ! "Турон" мувозанатни тиклади!
Марказга зарба берган Ҳумоюн Муртазоев дарвозани ишғол этди.
- 77'
Авазбек Ўлмасалиевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 76'
ВАРни кўрган рефери пенальтига ишора қилди.
- 75'
Ҳакам видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди. Кутамиз.
- 73'
Жарима майдони ичида тўп Ўлмасалиевнинг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ҳозирча, жим.
- 71'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Бунёдкор" ҳимоячилари қайтарди.
- 69'
Шаҳбоз Эркинов ўз ўрнини Умарали Раҳмоналиевга бўшатиб берди.
- 67'
Муртазоев жамоаси ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
- 65'
Лутфулла Тўраев иккинчи бор сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди.
- 63'
Меҳмонлар яна бир бурчак тўпидан кейин хавфли вазият ярата олмади.
- 61'
Ўйин темпи бироз пасайди. Асосан, бир томон ҳужум уюштирмоқда.
- 59'
Лутфулла Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 57'
Яйпанликлар жарима зарбасига эга бўлди.
- 55'
Одил Абдураҳмоновнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.
- 54'
Ғиёсовнинг жарима майдонига оширган тўпини Касминин тўхтатиб қолди.
- 52'
Абдулажоновнинг уринишидан сўнг тўп ноаниқ кетди.
- 51'
Олис масофадан берилган зарбани Зиёвутдинов бартараф этди.
- 50'
Шаҳбоз Эркиновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 48'
Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида Шквиринь 3 ўзгаришга қўл урди: Отабек Зокиров - Аслиддин Тоштемиров, Суннатилла Эрматов - Синиша Бабич.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
- 42'
"Турон" жарима зарбасидан наф чиқара олмади. Тошмирзаевнинг узатмаси қайтарилди.
- 40'
"Турон" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Ягудин тўпни ушлаб олди.
- 38'
Ҳисобда ортда қола бошлаган меҳмонлар олдинга ўтишда давом этмоқда.
- 35'
ГОООООООООООООЛ! "Бунёдкор" ҳисобни очди!
Нуқта қаршисига келган Ғиёсов ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, йўналишни топган дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 33'
Даян Поневич огоҳлантирилди.
- 32'
Жарима майдони ичида Томива тепган тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгилади.
- 30'
Темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда, чоғи.
- 28'
Назорат яйпанликлар томонга ўтди.
- 25'
Шквиринь шогирдлари фаоллик намойиш этишда давом этмоқда. Бу сафар олис масофадан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
- 23'
Бу сафар Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 21'
Томонлар тез-тез рақиб дарвозаси олдида хавф юзага келтирмоқда.
- 19'
Эркиновнинг зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.
- 17'
"Қалдирғочлар" марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 15'
Мақсудов шогирдлари бир неча дақиқани рақиб ярим майдонида ўтказди. Аммо бундан фақат вақт ўтказа олишди, холос.
- 13'
Тошмирзаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг яна дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
- 12'
Билолхон Тошмирзаевнинг зарбасидан кейин Ягудин тўпни қайтарди. Равшандан ажойиб сейв.
- 10'
Илк 10 дақиқаликда томонлар тенг кураш намойиш этмоқда.
- 8'
Майдон эгаларининг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди. Томива тўпни олдириб қўйди.
- 5'
Яйпанликлар ҳам рақибдан қолишмаган ҳолда муносиб қаршилик кўрсатяпти.
- 3'
"Бунёдкор" илк дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Fikrlar