
Зинченко "Арсенал" футболчисига айланди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг "Арсенал"га трансфери якунига етди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, у "тўпчилар" билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Аввал хабар берганимиздек, унинг трансфери учун Лондон клуби 30+2 милилон сарфлади.
Қайд этиш лозим, украиналик футболчи "шаҳарликлар" сафига 2017/18 йилги мавсумда келиб қўшилган. Сўнгги пайтларда у Гвардиола қўл остида захирада қолиб кетаётганди. Шу сабабли ҳам "Арсенал"нинг таклифи уни у қадар иккилантирмаган.
Фикрлар