"Ювентус"нинг 2 нафар футболчиси сафдан чиқди

  • 19 июнь, 2020, 12:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро ва ярим ҳимоячиси Сами Хедира жароҳат олди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бразилиялик футболчи “Наполи”га (0:0, 2:4 пен.) қарши бўлиб ўтган Италия кубоги финалида тиззасидан жароҳат олган. У тахминан 3 ҳафта майдонга тушмаслиги мумкин.

Германиялик футболчи эса машғулотлар пайтида сафдан чиққан. У тез орада тиббий текширувдан ўтказилади.

Ҳимоячи Жоржо Кьеллини ва ҳужумчи Гонсало Игуаин эса ҳали ҳам якка тартибда шуғулланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!