"Ювентус"га ярим ҳимоячи керак

  • 29 Jan 17:16
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби айни пайтда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида бош қотирмоқда. Туринликлар бу борада "Боруссия М" вакили Денис Закарияни харид қилишни маъқул кўряпти. 

Tecno

Италияликлар футболчи учун 7 миллион евро таклиф қилган. "Боруссия" тез орада ўз қарорини маълум қилади, - дея хабар берди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

"Зебралар" раҳбарияти яқин орада клубни тарк этиши кутилаётган Бентанкур ва Артур ўрнини швейцариялик футболчи орқали тўлдирмоқчи. 

Статистикага кўра, Денис Закария ушбу мавсум Бундеслига доирасидаги 16 ўйинда 2 гол ва 1 ассистни ўз номига ёзиб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!