"Андижон" футболчиси: "Баҳрайнга ғалаба учун келдик"

  • 4 ноябрь, 10:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Андижон” клубини энди ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайнда “Ал-Халдия”га қарши муҳим учрашув кутмоқда.

Tecno

“Бургутлар” кеча Манама шаҳрига етиб келган ва бўлажак ўйинга жиддий тайёрланмоқда. Барча футболчилар жанговар ҳолатда ва пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Жамоанинг истеъдодли футболчиларидан бири Суннатиллоҳ Ҳамиджонов клуб матбуот хизматига бўлажак беллашув олдидан интервью берди.

- “Андижон” ОЧЛ2 доирасида Баҳрайнда “Ал-Халдия”га қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан нима дея оласиз?

- Рақиб ҳақида маълумотларга эгамиз. Чунки ўз уйимизда - “Бобур арена”да яхши, чиройли ўйинлар кўрсатганмиз. Худо хоҳласа, Баҳрайнга ғалаба учун келдик. ОЧЛда яхши ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, бу ердан уч очко билан қайтамиз.

- “Ал-Халдия”га қарши Андижондаги беллашувда ҳисоб очилмаганди. Аммо "Бургутлар" анча ҳужумкор ва тажовузкор ўйин кўрсатган. Ушбу беллашувдан хулоса қиладиган бўлсак, бу сафар қандай ўйин кутяпсиз?

- Худо хоҳласа, ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Яна мураббийларимиз бизга қанақа тактикада ўйнашимизни аниқроқ тушунтиришади.   

- “Ал-Халдия” клуби 29 октябрь куни уйида “Ал-Ахли”га қарши муддатидан аввалги 5-тур ўйинини ўтказиб олди. Гуруҳдаги ҳозирги вазиятга қандай баҳо берасиз?

- Гуруҳдаги вазият яхши. Ҳаммада имконият бор. Гуруҳ босқичидан чиқсак бўлади, 1-ўринни эгаллашимизга ҳам ҳали имкон мавжуд.

- 3 та учрашувда гол урмадик ва гол ўтказмадик. Бунга қандай изоҳ берган бўлардингиз?

- Албатта, гол уришимиз керак. Гол ўтказмаётганимиз ҳам катта ютуқ. Насиб бўлса, гол ўтказмасликни давом эттирамиз. Худо хоҳласа, 4-турдан гол уришни бошлаймиз.

- Сиз учун биринчи навбатда нима муҳим: гол уришми ёки гол ўтказмасликми?

- Биринчи навбатда дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олсак, ҳужумда албатта имкониятлар бўлади ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Омадга ҳам боғлиқ.  

- “Ал-Халдия”га қарши Андижондаги баҳсда ўйнадик ва энди уларни биламиз. Бўлажак рақибни кучли ва кучсиз тарафлари нимада деб ўйлайсиз?

- Ҳамма футболчилари тезкор, техникалари бор. Ҳар бир ўйинчига пухта ёнадашамиз. Ҳар доим мухлисларимиз биринчи ўринда туришади. Улар қаерда ўйнашимиздан қатъий назар бизни қўллаб туришади. Уларга раҳмат ва хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!