“Ювентус”га “Барса”нинг янги юлдузи керак

  • 28 октябрь, 2020, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти “Барселона” сафида порлаётган Ансу Фатини ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.

Tecno

Туринликлар 17 ёшли футболчини келаси ёзда трансфер қилмоқчи. “Барселона” жамоанинг келажаги сифатида эътироф этилаётган ўйирнчини қўйиб юбормоқчи эмас. Бунинг учун клуб раҳбарият Фатини янги шартномага кўндириши керак. Чунки амалдаги битим 2022 йилнинг ёзида якунланишини инобатга олсак, Фати келаси ёзда осонгина бошқа жамоага ўтиб кетиш имконига эга.

Ўтган мавсумда асосий таркибга қўшилган Фати ажойиб ўйин намойиш этмоқда. У ёш бўлишига қарамай, жамоанинг асосий тўпурарига айланиб олди. Жорий мавсумда Ла Лигада бешта учрашувда тўртта гол урди. Шунингдек, Испания терма жамоасидаги голлари ҳисобини ҳам очишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!