Гвардиола ҳаммани “чойхона”га чақирди

  • 6 октябрь, 06:56
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг еттинчи турини “Брентфорд” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги мураккаб учрашув якунлаб берди. Бу баҳсда “шаҳарликлар” уч очко олиб кетди.

Tecno

“Манчестер Сити”га ғалаба келтирган голни норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд тўққизинчи дақиқадаёқ киритди. Қолган вақт мобайнида томонлар бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил қилганига қарамай, ҳисоб ўзгармай қолди.

Статистикаларга ихтисослашган Opta тадқиқотлар маркази бу ғалаба Хосеп Гвардиола номига янги рекорд сифатида ёзилганини маълум қилди. Манбага кўра, испаниялик мутахассис Англия Премьер-лигасида энг тез 250 та ғалаба қозонган мураббийга айланди.

Бу кўрсаткични қайд этиш учун Гвардиолага жами 349 та учрашув кифоя қилган. Пепнинг шогирдлари яна 50 та ўйинда дуранг қайд этган ва 49 марта мағлубиятга учраган.

Хосеп Гвардиоланинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳати туфайли устози учун тарихий аҳамият касб этган ғалабали ўйинда қатнаша олмади.

Испаниялик мутахассис учрашувдан кейин ўзи ўрнатган рекорддан хабар топганини айтди ва ҳамкасбларини меҳмон қиладиган бўлди.

- Мен ўзим рекордларини урган барча мураббийларни меҳмонга таклиф қиламан. Улар билан бир дастурхонда ўтириш мен учун катта шараф. 10 та мавсумда 250 та ғалаба ҳарҳолда ёмон натижа эмас. Тўғриси бундан хабарим йўқ эди, эшитим жуда мамнун бўлдим, - деди Хосеп Гвардиола.

Сўнгги маълумотларга қараганда, испаниялик мураббий Англия Премьер-лигасида катта натижаларни қўлга киритган Алекс Фергюсон ва Арсен Венгерни зиёфатга таклиф қилди. Гап шундаки, 250 та ғалаба қозониш бўйича Гвардиола айнан шу мутахассислар рекордини янгилади. "Манчестер Юнайтед" сэр Алекс Фергюсон қўл остида 404 та учрашувда 250 та ғалабани нишонлаган. Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал" Премьер-лигада 250 маротаба ўзафар қучиш учун 423 та ўйинда иштирок этган. 

- Бу рекорд мен учун жуда катта аҳамият касб этади, чунки бунақа натижага эришишнинг ўзи бўлмайди. Менга сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер билан бир қаторда туриш шараф. Уларни бир яхши зиёфатга таклиф қиламан. Балки бу учрашув серқуёш жойларда бўлар. Йўқ, яхшиси Манчестерда ўтирамиз, - деди Хосеп Гвардиола. 

Ҳусанов ўрнига жаҳон чемпиони келади!

Ҳусановнинг устози суперрекорд ўрнатди

Ҳусанов жамоасида яна жиддий ўзгариш бўлади: Холанд ва Родри кетиши кутиляпти

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларининг Каннаваро мураббийлигига муносабати қандай?
Испанияда ўйнаган юлдуз Ўзбекистонни қабул қилаётган Каннаварога ўзгача мурожаат қилди

Тезкор: Ҳусанов ҳақида нохуш хабар!

Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!