"Ювентус" ва "Наполи" украиналик футболчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи

  • 24 Apr 16:56
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Шахтёр" ва Украина терма жамоаси аъзоси Гиоргий Судаков фаолиятини Европанинг топ-5 лигаларида давом эттириши мумкин. 

Tecno

Машхур журналист Бен Жейкобснинг хабар қилишича, ярим ҳимоячига "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италия гранди аллақачон Судаков трансфери юзасидан "Шахтёр" билан музокараларни бошлаган. Мандага кўра, бу трансферни туринликлар спорт директори Кристиано Жунтоли истамоқда. Унинг фикрича, Гиоргийнинг ўйин услуби "Юве"га мос келади.

"Ювентус"дан ташқари Судаковга "Наполи" ва "Брентфорд" клублари ҳам қизиқишмоқда. "Transfermarkt" унинг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи Украина чемпионатида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва тўртта ассист амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!