"Ювентус" ўзига Бундеслигадан зўр ҳимоячи топди

  • 26 сентябрь, 2019, 14:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби "Байер" чап қанот ҳимоячиси Венделлани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 26 ёшли бразилиялик футболчини Чемпионлар лигаси доирасида 1 октябрь ва 11 декабрда “доришунослар”га қарши бўлиб ўтадиган ўзаро ўйинларда яхшилаб кузатишмоқчи. Агар у “Юве” скаутларида яхши таассурот қолдирса, туринликлар уни қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Венделла “Байер” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!