"Ювентус" "Челси" футболчисини нишонга олди
Франциялик ҳимоячи Мало Гюсто, ҳуқуқлари Лондоннинг "Челси" клубига тегишли бўлган футболчи, Италияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "Calcomercato" нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчини "Ювентус" жамоаси ўз сафига қўшиб олишда жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гюстонинг трансфер баҳоси тахминан 35 миллион евро этиб баҳоланмоқда.
Футболчи "Челси" билан 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган шартномага эга. Жорий мавсумда у Лондон жамоаси сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли пас берган.
Ҳозирда "Ювентус" А Серияда 8 та турдан кейин 7-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар