
"Ювентус"-"Боруссия Дортмунд" учрашуви EЧЛ тарихига кирди
Туриннинг "Ювентус" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари Чемпионлар Лигаси-2025/2026 мавсуми умумий босқич 1-туридан ўрин олган ўйинда дуранг ўйнади. Учрашув 4:4 ҳисобида якунланди, барча голлар ўйиннинг иккинчи ярмида киритилди. Opta Sports хабарига кўра, бу турнир тарихидаги энг сермаҳсул иккинчи бўлим бўлди.
Турин клуби сафида Кенан Йилдиз, Душан Влахович (дубль) ва Ллойд Келли гол муаллифига айланди. Дортмундликлар сафида Карим Адейеми, Феликс Нмеча, Ян Коуто ва Рами Бенсебаини ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Ўтган мавсумда Италия гранди мусобақанинг 1/8 босқичига чиқди ва у ерда икки ўйин натижасига кўра ПСВга ютқазди (3:4). "Асаларилар" 1/4 финал босқичида турнирни тарк этишди ва у ерда икки ўйин натижасига кўра "Барселона"га 3:5 ҳисобида ютқазишди.
Comments