“Реал”да катта йўқотиш!

CHERY AUTO

Испания чемпионатининг ўн биринчи турида “Реал” футболчилари “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Валенсия”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди ва лигадаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Tecno

Бу ўйин Хаби Алонсо жамоаси учун йўқотишсиз ўтгани йўқ. Жамоанинг муҳим ўйинчиларидан Арда Гюлер учрашувни давом эттирила олмади ва иккинчи бўлимга чиқмади. Бунгача 20 ёшли турк футболчиси жамоадоши Килиан Мбаппега голли пас узатиб, натижага таъсир ўтказган эди.

Журналист Гильермо Раининг маълум қилишича, Арда Гюлер ўйинда  тўпиғидан шикастланган. Хаби Алонсо жароҳат жиддийлашиб кетмаслиги учун ёш футболчини танаффус вақтида захирага олишга қарор қилди.

Энди “Қироллик клуби” тиббиёт хизмати Арда Гюлерни тезроқ сафга қайтаришга ҳаракат қилади. Чунки “Реал” 4 ноябрь куни Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич тўртинчи турида Англияга сафар қилиб, “Ливерпуль” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!