Шомуродов “учди”!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг Европада ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Туркия Суперлигасидаги “парвози” давом этмоқда.

Tecno

Легионеримиз ёзда Италиянинг “Рома” клубидан “Истанбул Башакшеҳир”га ўтиши билан янги лигага жуда тез мослаша олди.

Истанбулликлар жамоа муваффақиятларини таъминлаш учун бош мураббийликка Нури Шахинни олиб келди. Бу мутахассис асосан немис футболида “пишган”. Футбол сир-асрорларини асосан Дортмунднинг “Боруссия” клубида ўрганиб, шу жамоанинг юлдузига айланган Нури Шахин кейинчалик Нидерландиянинг “Фейеноорд”, Испаниянинг “Реал Мадрид”, Англиянинг “Ливерпуль”, Германиянинг “Вердер” ва Туркиянинг “Антальяспор” жамоаларда тўп тепди.

Мураббийлик фаолиятини “Антальяспор”да бошлаб, 2024-2025 йиллар давомида “Боруссия Дортмунд”ни бошқариб, тажриба тўплади.

Нури Шахинга “Истанбул Башакшеҳир”ни юқори ўринлар учун курашадиган жамоага айлантириш вазифа топширилган. Бу вазифани уддалаш жараёнида Элдор Шомуродов янги мураббийнинг энг ишонган ва суянган ўйинчисига айланиб қолди.

Буни рақамларда кўриб чиқамиз. “Истанбул Башакшеҳир” чемпионатнинг ўн битта учрашувида учта ғалаба, тўрттадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Ғалабаларнинг барчаси Нури шахин келганидан кейин қўлга киритилди. Ушбу учрашувларнинг ҳаммасида Элдор Шомуродов натижага таъсир ўтказган.

“Фотиҳ Карагюмрюк” майдонидаги ўйинда 30 ёшли ҳужумчимиз жамоадошига голли пас узатиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги муваффақиятига ҳисса қўшди. “Антальяспорт” билан бўлган сафар баҳсида Элдор аввал биринчи бўлиб тўп киритди, кейин иккинчи голи билан ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Ниҳоят, “Истанбул Башакшеҳир”нинг ўз майдонидаги биринчи ғалабасини ҳам ўйин охирида пенальтидан гол урган Элдор Шомуродов таъминлади.

Шомуродовнинг “Аланьяспор” дарвозасига киритган голи эса, дуранг натижани таъминлаб, истанбулликларга бир очко келтирди.

Бундан ташқари, ҳамюртимиз Туркиянинг энг машҳур клублари – “Бешиктош” ва “Галатасарой”, шунингдек, “Коньяспор” жамоалари дарвозабонларини ҳам ожиз қолдирди. Бироқ Элдорнинг бу голлари “Башакшеҳир”ни бу ўйинларда мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

“Истанбул Башакшеҳир” бош мураббийи Нури Шахин нуфузли манба – beIN SPORTS сайтига берган интервьюсида ўзбекистонлик легионернинг жамоадаги ўрнини алоҳида тилга олди.

- Биз секин-аста ўзимиз мўлжал қилган ўйин услубига яқинлашиб келяпмиз. Буни нафақат мен, балки ҳамма кўриб, билиб турибди.

Элдор Шомуродов – ажойиб инсон ва зўр ўйинчи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварога ҳам раҳмат, жамоамиз ўйинига ташриф буюрди, у билан суҳбатлашиш имкони бўлди.

Менга Элдор Шомуродовдек чарм тўп устаси билан ишлаш катта мамнуният бағишламоқда, - деди Нури Шахин.

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида иштирок этаётганидан буён ҳозиргача ўтказилган 11 та турнинг барчасида майдонга тушиб, еттита гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Каннаваро Шомуродов ўйинини кўргани борганига Туркияда қандай муносабат бўлди?

Гвардиола Ҳусанов майдонга қайтганидан кейин яна иккита янгилик айтди

Ҳусановга “Сити”нинг афсонавий сардори кучли маслаҳат берди!

Шомуродов Туркияда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди

Бугун Шомуродов яна гол уриши керак, Файзуллаев эса...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!