“Юнайтед” жамоани кучайтирадиган футболчи топди

  • 25 май, 2022, 11:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олганидан кейин ўн нафардан зиёд футболчи жамоадан кетиши айтилмоқда.

Tecno

Нидерландиянинг мутахассис таркибни ўзи истаган даражада шакллантириш ваколатини олган. Унга кўра, клуб мутасаддилари бош мураббий сўраган ўйинчиларни олиб келиши керак.

Маълумотларга қараганда, Эрик тен Хаг биринчилардан бўлиб ”Вильярреал” юлдузи Пау Торресни олмоқчи. Бу трансферни амалга ошириш учун манчестерликлар 50 миллион евро таклиф қиляпти, деб ёзди Marca нашри.

Эрик тен Хагга ёқиб қолган 25 ёшли Пау  Торрес якунланган мавсумда 47 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!