Ёзда кетаман! Эрлинг Холанд “Сити”ни қўрқитяпти

  • 18 Mar 13:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум “Манчестер Сити” учун қийин ўтмоқда. Жамоа чемпионликни қўлдан чиқариб бўлди. Ягона мақсад – Европа Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига йўлланма олиш.

Tecno

Бироқ бунга эришиш осон бўлмайди. Жамоа тўғридан тўғри рақиблари билан тўқнашувда ғалаба қозона олмаяпти.

Натижаларнинг пасайиши ортидан “Манчестер Сити” ёзда катта йўқотишга юз тутиши мумкин. El Nacional нашрининг маълум қилишича, Эрлинг Холанд жамоа кўрсаткичларидан норози ва кетиш ҳақида бош қотира бошлади.

Клуб билан 2034 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномани яқиндагина имзолаган 24 ёшли форвард агар жамоа мавсум якунига кўра, Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Манчестерда қолмайди.

Агар вазият шу даражада етиб борса, норвегиялик тўпурар “Реал” сафига қўшилиши кутилмоқда. ПСЖ захира варианти сифатида танланган. Бироқ Холанд учун Франция чемпионати у қадар мақбул лига эмас.

Холанд жорий мавсумда барча турнирларда 38 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 29 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

 

Comments

You must be logged in to commet!