Ёш спортчиларимиз Жаҳон чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритишди

CHERY AUTO

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медальларини қўлга киритишди 
 
БААдан хушхабар. Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медальларига сазовор бўлишди. 
 
-65 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медальни қўлга киритди. Бибиков финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди. Шунингдек, қизлар ўртасида -41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медальи соҳибига айланди. 
 
Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медальлари 2 та олтин ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!