Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

  • 28 август, 20:15
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга сазовор бўлди.

Tecno

Бугунги баҳсларда Дилшод Каримов бронза медали билан тақдирланди. 

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ финал остонасида имкониятни бой бергач учинчи ўрин учун кечган баҳсда татамига кўтарилди.

Аҳамиятлиси, Каримов бронза медали учун курашда бошқа бир ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Носировдан устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!