Яна бир ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини нақд қилди!

  • 26 май, 15:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.

Tecno

-70 кг да ҳамюртимиз Муҳаммадазизбек Исмоилов ва Япония вакили Сомея Шои ярим финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди.

Тўлиқ 3 раунд давом этган қарама-қаршиликда чарм қўлқоп устамиз ҳакамларнинг якдил қарори билан (5:0) ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Ситора Турдибекова ва хитойлик Ченгю Янг тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!