Яна бир чемпионат қолдирилиши мумкин

CHERY AUTO

23 март куни Австралия футбол федерацияси А Лигани тўхтатиб туриш ёки давом эттириш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар тарқатди.

Tecno

Австралия футбол лигаси (Австралия футболи спорт тури) коронавирус пандемияси боис мавсумни тўхтатди. Шундан сўнг, А Лига раҳбарияти бу масалани яна бир бор кўриб чиқишга қарор қилди.

Айнан шу сабаб билан бугун бўлиб ўтиши керак бўлган 24-турнинг икки учрашуви ("Ньюкасл Жетс" - "Веллингтон Финикс" ва "Мельбурн Виктори" - "Брисбен Роар") кўчирилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!