Ямал учун 400 миллион евро! “Барса” таклифни қабул қилдими?
“Барселона”нинг энг ёрқин юлдузига айланган Ламин Ямал яна оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатини ўзига қарата бошлади. Бу Саудия Арабистони клуби 18 ёшли футболчи учун каталонияликларга “даҳшатли” сумма таклиф қилганидан кейин янада кучайди.
Испаниядаги нуфузли манба – fichajes.net сайтининг ёзишича, “Ал-Ҳилол” жаҳон футболининг янги юлдузини ўз таркибига қўшиб олиш учун “Барселона”га 400 миллион евро миқдорида бадал пули таклиф қилган.
“Барса” ёзда Ламин 18 ёшни қарши билан унга 2031 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома ва ҳар мавсум учун 21 миллион еврога яқин маош таклиф қилган эди. Ламин бу шарт-шароитларга розилик бериб, битимни имзолаган.
Саудияликлар Ламинни олиш учун унинг трансфер бозордаги нархидан бир неча баравар қиммат сумма тўлашга рози. Манбага кўра, 18 ёшли футболчига етти йиллик шартнома берилиши ҳам рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Агар “Барса” ва Ямал бу таклифга кўнадиган бўлса, унинг Саудия Арабистонида оладиган маоши ҳозиргисидан бир неча баравар ортиқ бўлиши ҳам табиий, албатта.
Манбанинг қайд этишича, каталонияликлар асосий юлдузини сақлаб қолиш истагини билдирган бўлса-да, бошқарув кенгаши аъзолари орасида “Ал-Ҳилол”нинг таклифини қабул қилиш зарурлигини таъкидлаётганлар ҳам бор.



Фикрлар