Ямал Англияда тўп тепмоқчи

BEPUL PROPAN

“Барселона” билан янги шартнома бўйича тўлиқ келишувга эришгани айтилаётган Ламин Ямал фаолияти давомида Англиянинг икки аренасида ўйнаш орзуми борлигини айтди.

- Жаҳонда мен ҳали бормаган бир нечта стадионлар бор. Уларнинг аксарияти Европадан ташқарида. Қитъамизда ҳам мен ўйнашни орзу  қиладиган зўр ареналар бор. Хусусан, булар “Олд Траффорд” ва “Энфилд”, - деди Ламин Ямал.

Маълумки, бу икки стадион Англия футболида энг кўп – 20 маротадан чемпионликка эришган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” клубларининг уй учрашувларини ўтказадиган арена ҳисобланади.

17 ёшли Ламин бугунги кунда дунёнинг энг кучли ёш футболчиси ҳисобланади. “Барселона” раҳбарияти бу ўйинчи 18 ёшга тўлиши билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома таклиф қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!