Максим Шацких: "Ўйлайманки, бу топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди"

  • 6 ноябрь, 03:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ал-Халдия” - “Андижон” (0:0) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов қатнашдилар.

Tecno

- Биз рекорд сари боряпмиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнашимиз хурсанд қиляпти, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутган эдик. Йигитларни яхши  кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга биринчи бор дуч келишмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим.. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди

- Охирги ўйинлардан қандай кутяпсиз? Қолаверса, клубингизда терма жамоаларда ўйнаётган футболчилар борми?

- Қандай бўларди, фақат ғалаба! “Аркадағ” билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни  ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз    U 23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади.

- Жароҳат олган Сардор Азимовни ҳолати қандай?

- Умид қиламанки, у билан ҳаммаси жойида.

- Жамоангизни гол ўтказмаётганини сири нимада?

- Буни ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки, футболчиларимиз чемпионлар лигаси мусобақасида яхши мотивация олишмоқда. Аммо ички чемпионатда бундай бўлмаяпти. Худога шукр, ОЧЛда гол ўтказмаяпмиз. Охиригача дарвозамиз  дахлсизлигини сақлаб қолишга умид қиламан.

- Гуруҳдаги имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммада имконият бор. Ўйлайманки, бу энг топишмоқ гуруҳ бўлиб турибди. Охирги турларгача кураш давом этади.

- Барча рақиблар билан ўйнадинглар. Сиз учун гуруҳдаги энг кучли жамоа қайси?

- Бунгача ўтказган тўртта ўйинларни ўрганиб, мен учун энг кучлиги бугунги рақиб деб биламан.

Дониёр Абдуманнопов: Ўйин қийин бўлишини билардик. Майдонни ичи жуда иссиқ эди. Биздаги об-ҳаводан фарқ қилади. Шу сабабли оғир бўлди. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда ижобий натижа кўрсатамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!