Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?

CHERY AUTO

Қатар 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бу гал ФИФАнинг ушбу турнирида илк бор 48 та мамлакат терма жамоалари ғолиблик учун курашяпти.

Tecno

Мусобақа ташкилотчилари қарорига кўра, энди 17 ёшли футболчилар ўртасидаги мундиал мунтазам ҳар йили ўтказиладиган бўлди. Бу турнир жаҳон футболига янги иқтидорларни кашф этиб бериши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси йигирманчи маротаба ўтказилаётган ушбу жаҳон чемпионатида Осиё чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Бу ёш тоифасидаги мундиалда учинчи маротаба қатнашаётган футболчиларимизга бу гал Ислом Исмоилов мураббийлик қиляпти.

Истеъдодли футболчиларимиз “J” гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия Республикаси билан куч синашиши белгиланган.

Ислом Исмоилов шогирдлари биринчи учрашувда Парагвай  U-17 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, Азизбек Абдумўминовнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Рақиб ягона жавоб тўпини пенальтидан киритди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ғалабасига Осиё футбол конфедерацияси ўз муносабатини билдирди.

-  Ўзбекистон Қатарда мезбонлик қилаётган FIFA U-17 жаҳон чемпионатини “J” гуруҳида Парагвай терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалаба билан бошлади.

Учрашувнинг энг ёрқин юлдузи дубль қайд этган Азизбек Абдумўминов бўлди. Ўйиннинг охиригача Парагвайнинг босимига дош берган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дастлабки очколарини қўлга киритди.

Ҳужумкор футболчи Азизбек Абдумўминов 25-дақиқада жамоадоши Абубакир Шукуруллаевнинг пасини узоқ масофадан кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлади. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун қўшиб берилган компенсация вақтида Азизбек жарима майдончаси ичида тўпни бир зарба билан яна дарвозага киритди.

Иккинчи бўлимда Парагвай вазиятни ўнглашга ҳаракат қилгани боис, ўзбекистонлик футболчилар қолган вақт мобайнида алоҳида диққат-эътибор билан ўйнашига тўғри келди.  

Жанубий америкаликлар 89-дақиқада Алан Ледесманинг пенальтидан киритган голи эвазига  ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Лекин Ўзбекистон ғалабани ушлаб қолишни уддалади.

Энди Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби сифатида жаҳон чемпионатида қитъа шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонликлар шанба куни Ирландия терма жамоасига қарши саф тортади. Ирландияликлар биринчи учрашувда Панама футболчиларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, - деб ёзди Осиё футбол конфедерациясининг матбуот хизмати the-afc.com расмий сайтида.

Таъкидлаш жоизки, учрашувда дубль қайд этган Азизбек Абдумўминов жаҳон чемпионати тўпурарлари пойгасига қўшилди. Бўлажак учрашувдаги ғалаба Ислом Исмоилов шогирдларига гуруҳда якка пешқадамга айланиб олиш имконини бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.  

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатар майдонларида зафарли юришларини давом эттиришига умид билдириб қоламиз.

 

Шомуродов қаҳрамон бўлган ўйиндан кейин “ишкал” чиқди...

Шомуродов “тахти”да қолди!

Шомуродов “учди”!

Каннаваро Шомуродов ўйинини кўргани борганига Туркияда қандай муносабат бўлди?

Гвардиола Ҳусанов майдонга қайтганидан кейин яна иккита янгилик айтди

Ҳусановга “Сити”нинг афсонавий сардори кучли маслаҳат берди!

Шомуродов Туркияда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди

Бугун Шомуродов яна гол уриши керак, Файзуллаев эса...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Po`lat Polvonov
06/11/2025 03:34
17 ёшлар терма жамоамизга барча ўйинларида омад тилаймиз жамоамиз бу ўйинларда жахон чемпиони бўлишига Оллох мададкор бўлсин ўмин.....