
Хулиан Альваресга икки гранд клуб қизиқиш билдирмоқда
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси, ҳозирда Мадриднинг "Атлетико" клубида тўп сураётган Хулиан Альваресни икки катта европалик клуб ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда "Fichajes" хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли форвардга "Барселона" ҳамда Англиянинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда. Альварес эса келгуси ёзда "Атлетико"ни тарк этиш вариантларини кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хулиан ўтган йили "Манчестер Сити"дан "матрасчилар"га кўчиб ўтган эди. Шундан бери у мадридликлар сафида 62 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар