Холанднинг трансфери “Барселона”ни барбод қилади

  • 10 март, 2022, 19:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳамон молиявий инқироздан чиққани йўқ. Каталонияликлар айнан мана шу омил туфайли клуб тарихидаги энг зўр футболчи Лионель Мессини ҳам қўйиб юборишга мажбур бўлди.

Tecno

Хави бошқараётган жамоада кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж бор. Улар “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни кўзлаяпти. Маълумотларга қараганда, норвегиялик юлдуз ҳам Испания чемпионатига, аниқроғи “Барселона”га кўчиб ўтишга қарши эмас.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, бу трансфер каталонияликларга энг камида 250 миллион еврога тушади. Бу сумма ичига трансфер, агентларга бериладиган комиссия ва ўйинчининг маоши киради. Ҳозирги шароитда “Барселона” бу харажатларни кўтара олмаслиги айтилмоқда.

Холандга “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Челси” каби қудратли клублар ҳам харидор. Молиявий масалаларда Англия клубларининг имконияти юқори баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!