Холанд футболдаги кумири ким бўлганини айтди. У Роналду ҳам, Месси ҳам эмас!

  • 11 Dec 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд болалигидан қайси футболчининг ўйинларини мунтазам кузатиб борганини айтди.

Tecno

- Мен болалигимдан “Суонси” футболчиси Мичунинг ўйинларини кузатишни яхши кўрардим. У чап оёқда зўр ўйнарди ва бўйи баланд бўоишига қарамай, қулай вазиятлардан усталик билан фойдаланарди, - деди Холанд.

Мичу Испаниянинг “Реа Овьедо” ҳамда “Сельта” жамоалари тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумкор футболчи фаолияти давомида “Райо Вальекано”, “Суонси”, “Наполи”, “Лангрео” каби жамоаларда ҳам тўп тепган.

37 ёшли испаниялик ўйинчи профессионал фаолиятини 2017 йили якунлади ва айни пайтда “Бургос” жамоаси спорт директори сифатида ишлаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!