"Хўжанд"да ўзбекистонлик мураббий иш бошлади

  • 11 Aug 18:38
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасида ўзбекистонлик мутахассис, дарвозабонлар мураббийи Александр Кит иш бошлади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, у бунга қадар “Хўжанд”да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Алишер Тўйчиев ўрнини эгаллаган.

кит

Бунгача мураббий “Андижон”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Оқтепа”, шунингдек, Тожикистоннинг “Истиқлол”, Қирғизистоннинг “Каганат” ва Қозоғистоннинг “Махтараал” клубларида фаолият олиб борган.

Эндиликда Александр Кит “Хўжанд” клуби дарвозабонлар мураббийи сифатида ишга киришди.

Comments

You must be logged in to commet!