Хави Қатарни "ёндирмоқда"

  • 02 Apr 10:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ал-Садд" клуби бош мураббийи Хави Қатар юлдузлар лигасининг февраль ва март ойларидаги энг яхши мураббийи, деб топилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ўтган 2 ой давомида испаниялик мутахассис бошқарувидаги жамоа 3 та ўйин ўтказди. Шуларнинг 2 тасида ғалаба ва 1 тасида дуранг қайд этилди.

Қайд этиш лозимки, Хави ушбу мукофотни жорий мавсум 4-марта қўлга киритмоқда. Бунгача у сентябрь, октябрь ва январь ойларида ҳам Қатар чемпионатининг энг яхши мураббийи бўлганди.

Хави "Ал-Садд"ни 2019 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа бу мавсум муддатидан аввал чемпионликни нақд қилиб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!