Хави қадрдонини "Барселона"да олиб қолмоқчи

  • 11 Dec 19:33
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг қайси клубга ўтиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Tecno

"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, бош мураббий Хави ўзи учун қадрдон футболчисини Каталонияда олиб қолишни ният қилган. Бунинг учун Серхио маоши икки бараварга қисқаришига рози бўлиши лозим.

34 ёшли футболчи ҳалигача келажаги борасида бирор қарорга келгани йўқ. У Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг тез орада "Барса" йиғинига қўшилади.

Бускетс 2008 йилдан бери "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келади. Бу вақт оралиғида у 696 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 гол ва 42 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!