Хави футбол тақвимини ўзгартиришни таклиф қилди

  • 25 Nov 00:12
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Европа футбол тақвими учун янги тизимни таклиф қилди. Унинг фикрича, тўққиз ой клуб ўйинлари, қолган уч ой эса терма жамоа ўйинлари ўтказилиши керак.

Tecno

"Тўққиз ойни тўғридан-тўғри клуб футболида ўтказиш, кейин эса Европа чемпионати ва шунга ўхшаш турнирларда бемалол қатнашиш. Ўшанда кўп сафарда бўлган жанубий америкалик футболчилар каби кўп саёҳатлар бўлмайди, - дейди Хави "AS" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги халқаро ўйинлар учун танаффус вақтида "Барса" ёш ярим ҳимоячиси Гавини жиддий жароҳат туфайли йўқотди. Испаниялик хавбекнинг хоч бўғимлари ёрилиб кетди.

Comments

You must be logged in to commet!