Хамесга Англия, Италия ва Португалиядан таклифлар бор

  • 23 июль, 2020, 11:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" хавбеки Хамес Родригес фаолиятини Англия, Италия ёки Португалияда давом эттириши мумкин.

Tecno

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли колумбиялик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Милан", "Интер" ва "Бенфика" клубларидан қизиқиш бор. Унинг ўзи эса премьер-лигада кучини синаб кўрмоқчи.

Хамес жорий мавсум “Реал” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!