Хаби Алонсо “Реал”га кутилмаган футболчини олиб келади

CHERY AUTO

“Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин Хаби Алонсо таркибни ўзига мослаштиришга катта урғу беряпти. Испаниялик мутахассис клуб раҳбариятидан рақиб жарима майдончаси ичида устунлик қила оладиган форвард олишни сўраяпти.

Tecno

Испаниядаги манбаларга кўра, Хаби Алонсо бу вазифани бажариш учун германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькругни танлаган. Бош мураббийига мунтазам ўйин амалиёти талаб қиладиган юлдуз эмас, керакли вазиятда ўйинга қўшилиб, натижага таъсир ўтказадиган тажрибали форвард керак.

Аслида Хаби Алонсо 33 ёшли Анте Будимирга кўз тиккан эди. Хорватиялик футболчи билан музокара тўхтаб қолди.

Никлас Фюллькруг ўз даврида “Боруссия Дортмунд”да порлаганидан кейин “Вест Хэм”га йўл олган эди. Бироқ Англия Премьер-лигасида иши юришмаган ўйинчи муҳитни ўзгартиришга тайёрлиги айтиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!