Хаби Алонсо "Осасуна" устидан қозонилган ғалаба ва "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг Испания чемпионати 1-турида "Осасуна" устидан қозонган минимал ҳисобдаги ғалабаси (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Натижадан бошласак, ижобий жиҳатлар кўп. Икки ҳафталик тайёргарликдан сўнг биз кўпроқ вақт машғулот ўтказган рақибга қарши майдонга тушдик. Албатта, айрим нарсалар етишмади, аммо бу бизга барқарорлик бериб, ишимизни давом эттиришга ёрдам беради.

"Осасуна" жуда пастда ўйнади, бизда эса янгилик киритиш, жозибадорлик ва кўпроқ хавфга боришга тайёрлик етишмади. Бу беллашувдан хулоса чиқарамиз, чунки бундай ўйинларга яна дуч келишимиз аниқ", – деди Алонсо.

Xabi Alonso, head coach of Real Madrid, looks on during the Spanish League LaLiga EA Sports match between Real Madrid and CA Osasuna at Santiago...

Шунингдек, мураббий "Сантьяго Бернабеу"га қайтиши ҳақида тўхталиб ўтди:

"Бу мен учун ўзига хос, эсдан чиқмас кун бўлди. "Бернабеу"га мураббий сифатида қайтиш — катта ифтихор. Умид қиламанки, бу кўплаб ғалабалардан бири бўлади", – дея клуб телевидениесига интервью берди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!