Хаби Алонсо: "Биз бутун жамоа бўлиб ўйнадик"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо "Овьедо"га қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида фикр билдирди.

Tecno

Винисиуснинг захирада бошлаши ҳақида:

"Менда доимий асосий таркиб йўқ. Таркиб ҳар бир рақиб ва ҳар бир ўйин талабига қараб белгиланади".

Иккинчи тайм ҳақида:

"Иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз пасайди, чунки "Овьедо" олдинга борди. 2:0 ҳисоби бизга муайян хотиржамлик берди. Бу сафардаги кучли ва яхлит ўйин бўлди, биз бир бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилдик".

"Мбаппе ҳақида:

"Мбаппе Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан буён 4 килограмм қўшди".

Бошқа футболчилар ҳақида:

"Франко Мастантауно бугун жуда яхши ўйнади. У жамоага тез мослашди ва ҳам яқин келажакда, ҳам узоқ муддатда биз учун муҳим бўлади. Родриго ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди" - дея жавоб бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!