
Влахович Европанинг топ клублари нишонида
"Goal" нашрининг "Corriere dello Sport" нашрига таяниб хабар беришича, 22 Влахович трансферига ПСЖ, “Бавария”, “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клублари январь ойида серб учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр экани айтилмоқда.
Шундай бўлса-да, “Ювентус” 2021/22 йилги мавсумдан бери клубда ўйнаб келаётган Влаховични сотиш ниятида эмас.
Маълумот ўрнида, А Серияда ҳужумчи туринликлар сафида 25 ўйинда 13 та гол урди.
Фикрлар