Виталий Денисов чиндан ҳам "Сўғдиёна"га ўтяптими? - Клуб расмийсидан жавоб

BEPUL PROPAN

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Виталий Денисов фаолиятини юртимизда давом эттириши борасида хабарлар тарқалди.

Унда ҳимоячи "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланаётгани айтилди. SPORTS.uz сайти ушбу маълумотга аниқлик киритиш мақсадида жиззахликлар матбуот хизматига боғланди.

"Сўғдиёна" клуби матбуот котиби Ойбек Сапарбоевнинг сайтимизга маълум қилишича, Денисов айни пайтда Жиззахда. Шартнома борасидаги аниқ маълумотни клуб расмий саҳифаларида чоп этилишини билдирди.

Демак, тез орада томонларнинг ўзаро келишуви борасида расмий хабар берилади.

Comments

You must be logged in to commet!