Винисиусни миллиард долларга олиб келамиз. Мана шу ютуғимиз! Саудиялик мухлислар ғазабда

BEPUL PROPAN

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси аъзоси (саудиялик) Ҳалид Алолян Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:0) учрашуви давомида ўз саҳифасига ўйиндаги кўплаб эпизодларни жойлаб турди. Изоҳларда эса саудиялик мухлисларнинг фикрлари диққатимизни тортди: 



BADER

- Винисиусни миллиард долларга олиб келамиз. Бу ҳақиқий ютуқ. Айтганча, Неймар, Роналду ва Бенземани ҳам олиб келдик. Яна3 та ютуқ.

Adel Al-Husain

- 56 дақиқа 9 нафар ўйинчи бўлиб ҳаракат қилган жамоа устидан ғалаба қозона олмаганлар 2034 йилда 27 ёш бўлади. Келажак қандай бўлишини тасаввур қила олмаяпман. 

Adel Al-Husain

- Худо ҳаққи, 6-рақамли ўйинчимиз футболни тушунади. Уларнинг ҳужумчиси бир ўзи олдинга ўтяпти ва у кимни қўриқлаяпти? 

Asian 

- Бу тўда қандай қилиб миллий терма жамоага айланди? Биз ҳали ёш футболчиларни қандай қилиб жамоага айлантиришни билмаймиз. 

Nayef 

- Бу бизнинг 34 даги жамоамиз! Иккита футболчиси четлатилган жамоа уларга қарши иккита гол уришди. Улар тўпни биздан кўра кўпроқ назорат қилишмоқда. Улар қандай қилиб финалга чиқди. 

Khalid bin Saleh

- Жидда ва Макка хиёбонидаги стадионларни кезинг. Энг зўр футболчиларни танлаб олинг. Аллоҳга қасамки, улар мана бу футболчилардан 100 баравар яхши. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!